Сионист ҳарбийлари 141 нафар фаластинликни ярадор қилишди
(last modified Sun, 23 Jul 2017 12:15:31 GMT )
июл 23, 2017 17:15 Asia/Tashkent
  • Сионист ҳарбийлари 141 нафар фаластинликни ярадор қилишди
    Сионист ҳарбийлари 141 нафар фаластинликни ярадор қилишди

Фаластин қизил ярим ой жамияти ўз баёнотида икки тараф ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувда Сионистлар томонидан отилган ўқдан ва кўзни ёшлантирувчи газдан фаластинликлар кўпроқ талафот кўрганлигига ишора қилиб ўтди

Фаластини қизил ярим ой жамияти Қуддусда ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилларидаги турли минтақаларда Сионистлар ва Фаластинликлар ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 141 нафар фаластинликнинг оғир тан жароҳати олганлиги ҳақида хабар берди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Фаластин қизил ярим ой жамияти ўз баёнотида икки тараф ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувда Сионистлар томонидан отилган ўқдан ва кўзни ёшлантирувчи газдан фаластинликлар кўпроқ талафот кўрганлигига ишора қилиб шундай маълум қилдики, Қуддус шаҳрида 63 нафар фаластинлик оғир тан жароҳати олган. Фаластин қизил ярим ой жамиятининг тиббиёт хизмати тарқатган маълумотга биноан, Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида сионистлар томонидан отилган ўқ ва кўзни ёшлантирувчи газдан 78 киши оғир ярадор бўлган. 

Ёрлиқ