Сурияда АҚШнинг жиноятлари давом этмоқда
АҚШ бошчилигидаги ИШИД террорчилик гуруҳига қарши коалициянинг қирувчи самолётлари бугун душанба куни эрталаб ал-Миёдин шаҳридаги Нафс чорраҳасидаги уйларда яшовчи аҳолининг кўчадаги гавжум пайтларида бомбардимон қилган
Америка қирувчи самолётлари Сурия шарқидаги Дейрзур вилоятининг ал-Миёдин шаҳрининг тинч аҳолисига қарата ҳужум уюштирди.
Суриянинг расмий Сана ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШ бошчилигидаги ИШИД террорчилик гуруҳига қарши коалициянинг қирувчи самолётлари бугун душанба куни эрталаб ал-Миёдин шаҳридаги Нафс чорраҳасидаги уйларда яшовчи аҳолининг кўчадаги гавжум пайтларида бомбардимон қилган.
Ушбу ҳаво ҳужумида умумий ва хусусий инфратузилмаларга йирик зарар ва катта талафотлар етказилган. АҚШ қирувчи самолётлари 16 июл кунида ҳам Фурот дарёсининг соҳилидаги Кешкия шаҳарчасини бомбардимон қилган эди. Ушбу бомбардимон оқибатида бир қанча суриялик ҳаётдан кўз юмди ва ярадор бўлди.
Америка ва яна бир нечта мамлакатлар 2014 йилнинг август ойида ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш баҳонасида БМТ доирасидан ташқарида ва Сурия давлати билан келишмасдан халқаро коалиция ташкил этишди. Ушбу коалиция ҳозиргача Суриянинг кўплаб тинч аҳолисини бомбардимон қилди ва уларнинг турар жойларини ер билан яксон қилди.