АҚШ коалицияси Сурияда ноҳарбийларни ўлдирмоқда
(last modified Thu, 27 Jul 2017 13:53:06 GMT )
июл 27, 2017 18:53 Asia/Tashkent
  • АҚШ коалицияси Сурияда ноҳарбийларни ўлдирмоқда
    АҚШ коалицияси Сурияда ноҳарбийларни ўлдирмоқда

АҚШ қўмондонлиги остида ИШИДга қарши ташкил этилган халқаро коалициянинг Ироқ ва Суриядаги ҳужумларини кузатиб борадиган Ирварз назорат гуруҳининг маълум қилишича

Америка бошчилигидаги ИШИД террорчилик гуруҳига қарши халқаро коалиция қирувчи самолётлари чоршанба куни Сурия шимолидаги Раққа шаҳрига қарата амалга оширган ҳужумидаги 29 нафар ноҳарбий ҳаётдан кўз юмди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, шунингдек ушбу ҳужумда ўнлаб тинч аҳоли вакиллари ҳам оғир тан жароҳати олишган. Ушбу коалиция 27, 28 ва 29 июн кунларида ҳам Сурия шарқидаги Дейрзур вилоятига қарата амалга оширган ҳаво ҳужумларида 90 нафардан кўпроқ бегуноҳ суриялик аёллар ва ёш болалар ҳаётдан кўз юмган эди. 

АҚШ қўмондонлиги остида ИШИДга қарши ташкил этилган халқаро коалициянинг Ироқ ва Суриядаги ҳужумларини кузатиб борадиган Ирварз назорат гуруҳининг маълум қилишича, Америка етакчилик қилаётган ушбу коалициянинг Ироқ ва Сурияда 2014 йилдан бери амалга ошириб келган ҳаво ҳужумларида 3 минг нафар тинч аҳоли ўлдирилган. Америка охирги йилларда терроризмга қарши кураш баҳонасида Сурия ва Ироқ юртида кўплаб ноҳарбийларни қирғин қилмоқда.