Ол Сауд армияси Яманга қарата ҳужумларини кучайтирди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i21380-Ол_Сауд_армияси_Яманга_қарата_ҳужумларини_кучайтирди
Бугун Ол Сауд режимининг қирувчи самолётлари 9 маротаба Яманнинг турли минтақаларини бомбардимон этди.
(last modified 2018-08-22T17:51:30+00:00 )
июл 28, 2017 18:25 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд армияси
    Ол Сауд армияси

Бугун Ол Сауд режимининг қирувчи самолётлари 9 маротаба Яманнинг турли минтақаларини бомбардимон этди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Ол Сауд ва АҚШ ҳарбий учоқлари  Яман пойтахти Санъо шаҳрини турли минтақалари жумладан  ракета бўлинмалари жойлаштирилган Жабал Атон маҳалласи, Сарф минтақасидаги миллий хавфсизлик биноси, Хашмалбакра минтақасидаги авиабаза ва Алҳасаба минтақасидаги ҳарбий саноат комплексини бир неча марта бомбардимон этдилар.

Ол Сауд режимининг ушбу тажовузларига жавобан Яман армиясининг ракета бўлинмалари  бир нечта баллистик ракеталар билан  Арабистон ғарбидаги бу режимнинг Малик Фаҳд номли авиабазасини нишонга олдилар.