Қатар давлати Арабистонни Ҳаж маросимини сиёсийлаштиришда айблади
(last modified Tue, 01 Aug 2017 12:44:32 GMT )
август 01, 2017 17:44 Asia/Tashkent
  • Қатар давлати
    Қатар давлати

Қатарнинг Вақф ва исломий ишлар вазирлиги бу вазирлик Ҳаж маросимига боришлари учун қатарликларни рўйхатга олинмаётир деган хабарларни рад этди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра,  Қатарнинг Вақф ва исломий ишлар вазирлиги бу вазирлик томонидан қатарлик ҳожийларни рўйхатга олишга оид сайтини ёпилганлиги борасидаги хабарлар ва миш-мишларга асос йўқлигини таъкидлаб ўз сайтида  Саудия Арабистонининг оммавий ахборот воситалари  бундай асоссиз ва сохта хабарларни тарқатмоқда деб эълон қилди.

Қатарнинг Вақфваа исломий ишлар вазирлиги шунингдек  Ҳаж маросимини сиёсийлаштирилишидан авфсусланиш билдириб,  ҳожийлар хавфсизлигидан хавотирлашниш билдириб жумладан қуйидагича эълон қилди:  Ол Сауд масъуллари бу борада қандай кафолат беришади?.

Олдинроқ  Қатарнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий қўмитаси ҳам  диний ва ақидавий масалаларга оид БМТнинг махсус намояндасига йўллаган мактубида  Ҳаж фаризасини сиёсийллаштиргани учун Ол Сауд  режими устидан шикоят қилганди.