АҚШ бошчилигидаги коалициянинг авиазарбаларида Раққа шаҳрида ўнлаб тинч аҳоли қурбон бўлди
(last modified Sun, 06 Aug 2017 12:40:11 GMT )
август 06, 2017 17:40 Asia/Tashkent
  • АҚШ бошчилигидаги коалиция
    АҚШ бошчилигидаги коалиция

Суриядаги Раққа шаҳрининг тинч аҳоли яшайдиган минтақаларига қарши АҚШ бошчилигидаги коалициянинг авиазарбаларида 43 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Раққа шаҳрининг Қизил ярим ой ташкилоти бўлинмаси  бошлиғи Дунё Ал-асад   ўз таъбирлари билан АҚШ бошчилигидаги ИШИДга қарши коалиция томонидан Раққа шаҳрининг поликлинакаларидан бири фосфорли бомбалар билан нишонга олинди деб эълон қилди.

Раққа шаҳрининг Қизил ярим ой ташкилоти бўлинмаси раиси ўз сўзларида  бу поликликанинг тез ёрдам автомашиналари, ички бўлинмалари ва электр- энергия генераторлари 20 дақиқа коалиция ҳарбий самолёталари томонидан бомбардимон этилди деб қўшимча қилди.

Инсон ҳуқуқлари  ташкилотлари ҳам  АҚШ бошчилигидаги коалициянинг авиазарбалари жараёнида фақат ўтган ойи ичида 100 дан ортиқ инсонлар қурбон бўлганлигини тасдиқлашган.