АҚШ армияси Ироқ халқ кўнгилли кучларининг позициясига авиазарбалар берди
Кеча Алҳашад Ашшаъбий номли Ироқнинг халқ кўнгилли кучларига қарашли Сайидашшуҳадо гвардиялари чиқарган баёнготида Сурия билан Ироқ чегараси яқинида бу гвардиялар ҳарбий марказларига қарши АҚШ армиясининг ҳаво ҳужумларида ўнлаб аъзоларини шаҳид бўлгани ва бошқа бир гуруҳини жароҳат олгани ҳақида хабар тарқатди.
Меҳр ахборот агентлиги хабарига кўра, Сайидушшуҳадо гварадиялари шунингдек АҚШ ҳарбий учоқларининг кечанги ҳужумида аъзоларидан 40 нафарни шаҳид бўлгани ва бир қанчасини жароҳат олгани ҳақида хабар қилди.
Шунингдек бу гвардия АҚШнинг ушбу ваҳшиёна ҳужумлари ва ҳатти- ҳаракатига жиддий жавоб қайтаришини эълон этди.
Бундан олдин АҚШ армияси бир неча марта террористларни қўллаб қуватлаш сиёсатлари давомида, Ироқ ҳудудида ИШИД террористларини нобуд этишда муҳим рол ўйнаётган Ҳашад Ашшаъбий ҳарбийлари базаларини нишонга олганди.
Сурияда ҳам террористларга қарши урушаётган бу давлат армияси АҚШ армиясининг авиазарбаларига дучор бўлмоқда.