Туркия, АҚШ ва Англияда ишлаб чиқарилган химиявий моддалар Сурияда топилди
(last modified Wed, 16 Aug 2017 13:41:26 GMT )
август 16, 2017 18:41 Asia/Tashkent
  • Туркия, АҚШ ва Англияда ишлаб чиқарилган химиявий моддалар Сурияда топилди
    Туркия, АҚШ ва Англияда ишлаб чиқарилган химиявий моддалар Сурияда топилди

АҚШ, Англия ва уларнинг иттифоқчилари химиявий қуролларни ман этиш қонунини бузиб террорчи гуруҳларни заҳарли моддалар билан таъминлаб келишмоқда

Сурия ташқи ишлар вазирининг ўринбосарига кўра, Суриянинг айрим минтақаларини озод этиш амалиётида Туркияда ишлаб чиқарилган химиявий моддалар ва Англия ҳамда Америкада ишлаб чиқарилган химиявий моддаларга эга бўлган ўқ дорилар топилган. 

Ал-Олам телеканалининг чоршанба куни тарқатган хабарига кўра, Сурия ташқи ишлар вазири ўринбосарининг қўшимча қилишича, АҚШ, Англия ва уларнинг иттифоқчилари химиявий қуролларни ман этиш қонунини бузиб террорчи гуруҳларни заҳарли моддалар билан таъминлаб келишмоқда. 

Шунингдек, Сурия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Суриянинг химиявий иши бўйича ҳақиқатни излаб топиш жамоасининг яқин кунларда Дамашққа сафар қилиши ҳақида хабар берди ҳамда шундай айтдики, Сурия давлати мамлакатнинг шимолий ғарбидаги Эдлиб вилоятининг Хон Шайхун минтақасида химиявий ҳужум қилганлиги юзасидан тергов суриштирув ишларини амалга оширди. 

Унинг таъкидлашича, ҳозиргача ғарб мамлакатларининг ҳеч қайси бири химиявий қуролларнинг тарқалишини тақиқлаш ташкилоти орқали делегация бўлиб Хон Шайхун минтақасига сафар қилишни сўрамаган.    

Ёрлиқ