Ироқ кучлари Телъафарда олға сари бормоқда
(last modified Mon, 21 Aug 2017 14:00:32 GMT )
август 21, 2017 19:00 Asia/Tashkent
  • Ироқ кучлари Телъафарда олға сари бормоқда

Ироқ полицияси ва халқ кўнгилли кучлари Телъафар ғарбидаги учта қишлоқни озод этишди ва Телъафарнинг ғарбий йўналиши орқали ушбу марказга қараб олға боришмоқда

Ироқ манбалари мамлакат армиясининг Телъафар марказига қараб олға сари бораётганидан ва ушбу минтақа атрофидаги бир нечта қишлоқларнинг озод этилгани ҳақида хабар беришди. 

Меҳр ахборот агентлигининг бугун душанба куни тарқатган хабарига кўра, Ироқнинг Ҳашд Шаъбийга қарашли манбаларнинг маълум қилишича, Ироқ полицияси ва халқ кўнгилли кучлари Телъафар ғарбидаги учта қишлоқни озод этишди ва Телъафарнинг ғарбий йўналиши орқали ушбу марказга қараб олға боришмоқда. 

Ушбу манбанинг хабар қилишича, ИШИД террорчилик гуруҳи Ироқ ҳаво кучларининг кўришларига монеълик қилиш мақсадида Телъафардаги нефт конларига ўт қўйишган. 

Телъафар амалиёти қўмондони Абдуламир Ёруллоҳ ҳам шундай маълум қилдики, терроризмга қарши кураш олиб бораётган кучлар Телъафар жанубий ғарбида бир нечта қишлоқларни озод этди ва ушбу қишлоқларда Ироқнинг байроғини тикишди. 

 

Ёрлиқ