Моссад раиси турли мамлакатларда минглаб терактларни амалга оширганлигини тан олди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i24195
Моссад-сионистик режим жосуслик ташкилоти раиси бу ташкилот томонидан дунёнинг турли мамлакатларида минглаб тероррчилик амалиётларни амалга оширилганлигини эътироф этди.
(last modified 2018-08-22T17:52:21+00:00 )
октябр 03, 2017 18:29 Asia/Tashkent
  • Моссад раиси
    Моссад раиси

Моссад-сионистик режим жосуслик ташкилоти раиси бу ташкилот томонидан дунёнинг турли мамлакатларида минглаб тероррчилик амалиётларни амалга оширилганлигини эътироф этди.

Форс ахборот агентлиги хабаригаь кўра, Моссад раиси  Йоси Коэн ишғол этилган Фаластин сарзаминида ўтказилган махсус тадбирда Моссад ташкилоти ҳар йили минглаб амалиётларни ижро этади ва улардан баъзилари жуда мураккаб ва кўп мамлакатларининг марказларида амалга оширилади деб қўшимч қилди.

 Тунис давлати авиасаноатининг инженери ва  Ҳамас-исломий муқовимат ҳаракатининг учувчисиз учоқларининг эксперти Муҳаммад Аззаворий ҳам  ўтган йили  Моссад томонидан Туниснинг Сафоқас шаҳрида ўз ўйи яқинида террор этилганди.

Тунис президенти    тунислик бу инженер ўлимида сионистик режимини айбланганди.

Шунингдек  Қуддус -пресс интернет сайти  хабарига биноан, Моссад ўтган 30 йил ичида  камида  14 нафар фаластинлик ва арабий етакчилар ва раҳбарларни  14 амалиётлари натижасида дунёнинг 11 мамлакатида террор этган.

Сионистик режим жосуслик ташкилоти сўнгги йиллар ичида   Эроннинг ядровий олимларини ҳам террор қилган.