Саудия Арабистонида подшоҳ саройига ҳужум қилганнинг шахси аниқланди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i24397-Саудия_Арабистонида_подшоҳ_саройига_ҳужум_қилганнинг_шахси_аниқланди
Шанба куни кечқурун номаълум шахс бошқарувидаги машинадан ас-Салом саройи ўққа тутилганди. Ҳужум оқибатида икки қўриқчи ҳалок бўлган, яна 3 нафари жароҳатланган
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
октябр 08, 2017 11:08 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистонида подшоҳ саройига ҳужум қилганнинг шахсини аниқлади
    Саудия Арабистонида подшоҳ саройига ҳужум қилганнинг шахсини аниқлади

Шанба куни кечқурун номаълум шахс бошқарувидаги машинадан ас-Салом саройи ўққа тутилганди. Ҳужум оқибатида икки қўриқчи ҳалок бўлган, яна 3 нафари жароҳатланган

Жидда шаҳрида Саудия Арабистони подшоҳи саройига ҳужум қилган шахс мамлакат фуқаролигига эга, 28 ёшли Али ал-Фаҳид ал-Амири бўлиб чиқди. Бу ҳақда Подшоҳлик Ички ишлар вазирлигига асосланган ҳолда SPA агентлиги хабар тарқатди.

Шанба куни кечқурун номаълум шахс бошқарувидаги машинадан ас-Салом саройи ўққа тутилганди. Ҳужум оқибатида икки қўриқчи ҳалок бўлган, яна 3 нафари жароҳатланган.

Ҳужум қилган шахс ўлдирилган, унинг автомобилидан Калашников автомати ва 3та "Молотов коктейли" топилган. Жиноят сабаблари ўрганилмоқда.