Ол Сауд армияси авиазарбаларида яна 9 нафар яманлик қурбон бўлди
(last modified Tue, 10 Oct 2017 13:56:41 GMT )
октябр 10, 2017 18:56 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд армияси
    Ол Сауд армияси

Арабистон режими армиясининг авиазарбалари оқибатида Яманнинг Саъда вилояти Шадо минтақасида 9 нафар ҳалок бўлди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Ол Сауд  режимининг қирувчи учоқлари Яманш шимоли ғарбидаги Саъда вилояти  Шадо минтақасини бомбардимон этдилар. Бу ҳужумда шунингдек 4 нафар жароҳат олди.

Авиазарбалар оқибатида мажрўҳ бўлган шахслар жароҳатини оғир бўлгани туфайли қурбонлар сонини кўпайишини эҳтимоли борлиги айтилади.

Ўтган пайшанба куни ҳам Ол Сауд режими армияси  ҳарбий учоқлари Яманнинг Саъда вилоятидаги Боқем минтақасини бомбардимон этганди. Бу ҳужум оқибатида ҳам 12 нафар улар жумласидан бир нечта болалар ва аёллар қурбон бўлганди.

Бошқа томондан Яман армиясининг  ракета бўлинмалари ва халқ орасидан чиққан кўнгилли кучлари   Арабистон жанубидаги Жийзон вилояти Сомата минтақасидаги бу режим қўмондонлик марказини  " Қоҳир 2 М" ракетаси орқали нишонга олишди.

Алмасира ахборот агентлигига кўра ушбу ракета Арабистон ҳарбий марказига жиддий зарар етказган.

Ёрлиқ