Саудия қирувчи самолётларининг ҳаво ҳужумларида 20 нафар яманлик ҳаётдан кўз юмди 
(last modified Sat, 21 Oct 2017 14:23:18 GMT )
октябр 21, 2017 19:23 Asia/Tashkent
  • Саудия қирувчи самолётларининг ҳаво ҳужумларида 20 нафар яманлик ҳаётдан кўз юмди 

Саъда шаҳрининг шимолидаги аҳоли яшайдиган ҳудудларнинг Арабистон-Америка тажовузкорларининг бобардимончи самолётлари томонидан кассетали бомбалар билан бомбардимон қилиниши ортидан беш нафар гўдак оғир ярадор бўлди

Саудия арабистони ва АҚШ қирувчи самолётларининг Яман шимолидаги Саъда вилоятининг Ғимр шаҳридаги аҳоли яшайдиган минтақаларга қарата амалга оширган ҳаво ҳужумларида 20 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди. 

Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Саудия арабистони ёлланмаларининг Саъда вилоятидаги Ғимр шаҳрининг аҳоли турар жойларига қарата уюштирган ҳаво ҳужумлари оқибатида 20 нафар ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди ва яна беш киши оғир тан жароҳати олди. 

Шунингдек, Саъда шаҳрининг шимолидаги аҳоли яшайдиган ҳудудларнинг  Арабистон-Америка тажовузкорларининг бобардимончи самолётлари томонидан кассетали бомбалар билан бомбардимон қилиниши ортидан беш нафар гўдак оғир ярадор бўлди. 

Шу билан бирга, тажовузкорларнинг бомбардимончи самолётлари Саъда вилоятининг ғарбидаги Шида шаҳрида беш маротаба ҳужумни амалга ошириб, ушбу шаҳарни бомбардимон қилди ва бутунлай ер билан яксон қилди. 

Ёрлиқ