Ливан президенти: Саъд ал-Ҳаририй Арабистонда қамоққа олинган
Мишел Оун бугун чоршанба куни Ливан оммавий ахборот воситаларининг миллий кенгашидаги чиқишида шундай айтдики, ал-Ҳаририйга нисбатан кўрилган кескин чоралар инсон ҳуқуқларини ошкора поймол этиш ҳисобланади
Ливан президентининг таъкидлашича, Ливан бош вазири Саъд ал-Ҳаририй Арабистонда қамоққа олинган ва Ливан Арабистоннинг ушбу ишини душманларча қиланган ҳатти-ҳаракат дея баҳолайди.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ливан президенти Мишел Оун бугун чоршанба куни Ливан оммавий ахборот воситаларининг миллий кенгашидаги чиқишида шундай айтдики, ал-Ҳаририйга нисбатан кўрилган кескин чоралар инсон ҳуқуқларини ошкора поймол этиш ҳисобланади ва Бейрут ал-Ҳаририйни озод этиш учун бор куч имкониятини ишга солади ва араб мамлакатлари ҳамда ғарб давлатлари билан ушбу масала юзасидан алоқа ўрнатиб боғланади.
Мишел Оунга кўра, ал-Ҳаририйнинг истеъфо берганига 12 кун ўтган бўлсада, лекин унинг қамоққа олинмаганини ҳеч бир нарса оқлай олмайди. Ливан юрти уни қамоққа олинган деб билади ва бундай ҳаракатлар эса Вена битимига зид ҳисобланади.