Ол Сауд режими Яманнинг Алҳудайда портига 7 кемани киришига монелик қилмоқда
Ямандаги Қизил денгиз портлари муассасасининг хабарига кўра, Ол Сауд режими бошчилигидаги коалиция Яман қўршовини бекор этилганини эълон қилганидан кейин ҳам ҳозиргача ёқилғи ва озиқ -овқат маҳсулотлари ортилган 7 кемани Яман ғарбидаги Алҳудайда портига киришига тўсқинлик қилишни давом эттирмоқда.
Ливаннинг Алмаёдин телеканалига таяниб, ИРНА ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, яманлик фаоллар бу мамлакат қўршовини камайтирилганидан кейин мамлакатда инсоний фожеа юз беришини олдини олиш учун Санъо аэропорти ва Алҳудайда порти ҳам қайта очилиши ҳамда бу муҳим жойларнинг қўршови бекор этилиши керак деб таъкидлашмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро ташкилоти ҳам ўтган сешанба куни Арабистон режимини Яман қўршовини камайтиргани ва кемаларни бу мамлакат портларига киришига ижозат бергани тўғрисидаги иддаоларига асос йўқлигини таъкидлаб, БМТ Хавфсизлик кенгашини Яманга инсонпарварлик ёрдамлар юбориш йўлига тўсқинлик қилаётган давлатга босим ўтказиши ва унга нисбатан санкция жолий қилишга чақирди.