Яман ҳарбий кучлари БАА ядровий таъсисотини ракета билан нишонга олишди
(last modified Sun, 03 Dec 2017 13:17:52 GMT )
декабр 03, 2017 18:17 Asia/Tashkent
  • Яман ҳарбий кучлари
    Яман ҳарбий кучлари

Яман ҳарбий кучларининг ракета бўлинмалари БААнинг Абудаби минтақасида жойлашган ядровий таъсисотини нишонга олишди.

Алмаёдин телеканалининг бугунги хабарига кўра, Ямандаги айрим ахборот манбалари, бу мамлакатнинг собиқ президенти Али Абдрабаҳ Мансурни қайта ҳукуматга келтириш мақсадида  БАА ва Саудия Арабистон реэимининг  сўнгги давлат тўнтаруви лойиҳаси туфайли Яман ҳарбий кучлари томонидан Абудабидаги ядровий таъсисот нишонга олинганини эълон қилишди.

Кеча Ямандаги Ансоруллоҳ ҳаракати  нотиғи Муҳаммад Абдуссалом  Санъонинг сўнгги ўзгаришларига тўхталиб,  аниқ маълуотлар Яманнинг собиқ президенти Али Абдрабаҳ Мансурни Ол Сауд режими билан алоқада бўлганидан далолат бермоқда деб айтди.

 Кеча Ол Сауд режими ҳимоятлари ҳамда Али Абдрабаҳ Мансурга қарам бўлган гуруҳларнинг фитналари оқибаатида  Санъо шаҳрида  тўқнашувлар юз берди. Бу тўқнашувлар Яманнинг  Ансоруллоҳ ҳаракати ва бу мамлакатнинг собиқ президенти тарафдорлари ўртасида рўй берган.

 

Ёрлиқ