август 17, 2016 17:21 Asia/Tashkent
  • Саудия арабистони қирувчи самолётлари Яман пойтахтини бомбардимон қилди

Саудия арабистони қирувчи самолётлари Яманнинг турли минтақаларини жумладан мамлакат пойтахтини бомбардимон қилди

Саудия арабистони қирувчи самолётлари Яманнинг турли минтақаларини жумладан мамлакат пойтахтини бомбардимон қилди. Яманнинг ал-Мусайра телеканали тарқатган хабарга кўра, Саудия арабистони тажовузкор қирувчи самолётлари бугун чоршанба куни эрта тонгда Яман пойтахти Санъо вилоятининг Бани Ҳашиш туманидаги ал-Жамийма ва Синҳон туманидаги Водил Эжбор ҳамда Жабар Рийд минтақаларини бир неча марта бомбардимон қилди. Ушбу ҳаво ҳужуми оқибатида яманликларга катта талофатлар етказилди. Шунингдек, Саудия арабистони қирувчи самолётлари Яман шимолидаги Жавф вилоятининг турли минтақаларини ракета ҳужумлари билан нишонга олди. Бунинг ортидан эса, ушбу минтақа аҳолисига катта зиён ва зарар етказилди. Шу билан бирга, Саудия арабистони қирувчи самолётлари Саъда ва Тааз вилоятларининг турли минтақаларини ҳам бомбардимон қилди. Яман халқ кучлари ва армияси ҳам Арабистоннинг кетма кет ҳужумларига қарши жавоб тариқасида, Яман шимолидаги Жавф вилоятида жойлашган Саудия арабистони бошчилигидаги коалициянинг ҳарбий техника ва ускуналарини нишонга олиб барчасини йўқ қилди.