Ғазо бўлгасида яна икки фаластинлик шаҳид бўлди
декабр 12, 2017 19:24 Asia/Tashkent
Сионистик режим ҳарбийлари Ғазо секторига уюштирган сўнгги ҳужумида учувчисизў учоқлар орқали фаластинликлардан бирининг мотоциклини нишонга олишди. Бу ҳужумда икки фаластинлик шаҳид бўлди.
Фаластин ахборот агентлигининг бугунги хабарига кшўра, Ғазо сектори шимолидаги Байт -Лоҳиё шаҳрида амалга оширилган бу ҳужумда бир нечта фаластинликлар ҳам жароҳат олишган.
Фаластиннинг Соғлиқни сақлаш вазирлигининг эълон қилишича, ўтган жума кунидан бугунгача Ғазо секторида 6 фаластинлик шаҳид бўлиб, 300 дан ортиқ фаластнликлар жароҳат олишган.
Ёрлиқ