Яман армияси Риёздаги Арабистон подшоси саройини ракета билан нишонга олди
Яман армияси ва халқ орасидан чиққан кўнгилли кучлари янги ракета билан Ол Сауд режими пойтахти Риёз шаҳридаги бу режим подшоси саройини нишонга олдилар.
Амасира ахборот сайтига таяниб "Меҳр" ахборот агентлигининг хабар қилишича, Яман армияси ва кўнгилли кучлари Арабистоннинг Риёз шаҳрини нишонга олишни давом эттиришмоқда.
Мазкур хабарларга асосан, Яман ҳарбий кучлари томонидан отилган ушбу ракета Риёз шаҳридаги Алямома саройига тегган.
Бу эса шу ҳолдадирки, ОАВ ҳам Риёзда кучли портлаш овозини эшитилганлиги ҳақида хабар тарқатишмоқда.
Ямандаги Ансоруллоҳ ҳаракати нотиғи Муҳаммад Абдуссалом ҳам бу мамлакат армияси ва кўнгилли кучлари баллистик ракетасини Риёз шаҳри томон отишганини маълум қилди.
Ол Сауд режими ҳам ушбу хабарга кўрсатган аксиламалида бу ракетани Риёз шаҳри жанубида уриб туширгани иддао қилди.