Яман урушида тажовузкорларнинг юзлаб танк ва зирҳли машиналари йўқ қилинган
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i27311-Яман_урушида_тажовузкорларнинг_юзлаб_танк_ва_зирҳли_машиналари_йўқ_қилинган
Яман мудофаа вазири бу мамлакат ҳарбий кучлари 3 йил мобайнида Ол Сауд режими бошчилигидаги тажовузкор коалициянинг 1200 дан ортиқ танк ва зирҳли машиналари ҳамда 5 ҳарбий самолётларини нобуд этганлигини эълон қилди.
(last modified 2018-08-22T17:53:25+00:00 )
декабр 24, 2017 19:08 Asia/Tashkent
  • юзлаб танк ва зирҳли машиналари
    юзлаб танк ва зирҳли машиналари

Яман мудофаа вазири бу мамлакат ҳарбий кучлари 3 йил мобайнида Ол Сауд режими бошчилигидаги тажовузкор коалициянинг 1200 дан ортиқ танк ва зирҳли машиналари ҳамда 5 ҳарбий самолётларини нобуд этганлигини эълон қилди.

Алмаёдин телеканалининг бугунги хабарига кўра, Яман Мудофаа вазирлиги шунингдек шу муддат ичида  Яман осмонида Арабстон бошчилигадаги коалициянинг 30 ортиқ вертолётлари ва учувчисиз учоқлари ҳам уриб туширилган деб маълум қилди.

Бундан ташқари  Яман армияси ва кўнгилли кучларининг ҳужумларида  Арабистон жанубидаги Усайр, Жозон  ва Жийзон минтақаларида ҳам бу режимнинг ўнлаб ҳарбий базалари вайрон этилган.