Фаластин мухторият ташкилоти президенти АҚШни кескин танқид қилди
(last modified Mon, 01 Jan 2018 13:51:08 GMT )
Январ 01, 2018 18:51 Asia/Tashkent
  • Фаластин мухторият ташкилоти президенти АҚШни кескин танқид қилди
    Фаластин мухторият ташкилоти президенти АҚШни кескин танқид қилди

Маҳмуд Аббос телевидениядаги нутқида шундай айтдики, Америка қўшма штатлари Исроилни қўллаб-қувватлаши ва унга тарафдорлик қилиши ортидан, Фаластин халқи бугунги кунда янги муаммоларга дуч келди

Фаластин мухторият ташкилоти президенти Маҳмуд Аббос Американи Исролни ҳимоя қилиши сабабли танқид қилди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг Россия сегодния телеканалига таяниб хабар қилишича, Фаластин мухторият ташкилоти президенти Маҳмуд Аббос телевидениядаги нутқида шундай айтдики, Америка қўшма штатлари Исроилни қўллаб-қувватлаши ва унга тарафдорлик қилиши ортидан, Фаластин халқи бугунги кунда янги муаммоларга дуч келди. 

Фаластин мухторият ташкилоти президентининг айтишича, ушбу муаммолар Қудснинг мавқеъига қарата ҳужум ва ушбу шаҳарнинг қонуний ҳамда тарихий вазиятидир. 

Маҳмуд Аббоснинг таъкидлашича, АҚШ Қудсни Сионистик режимнинг пойтахти сифатида эълон қилиши халқаро қонун-қоидалар ва меъёрларга зид бўлиб, сулҳ учун воситачи деган номга номуносиб эканлигини намоён этди. 

2017 йилнинг 6 декабр куни АҚШ президенти Доналд Трамп Қудсни Сионистик режимнинг пойтахти деб тан олиш ва Американинг Тел-Авивдаги элчихонасини Қудсга кўчириш ҳақида қарор қабул қилди.

Трампнинг ушбу қарори ортидан жаҳоннинг турли мамлакатларида ва Фаластинда кенг кўламли норозиликларнинг авж олишига олиб келди. 

Ёрлиқ