Женин лагерида яна бир фаластинлик шаҳид бўлди
(last modified Thu, 18 Jan 2018 12:42:15 GMT )
Январ 18, 2018 17:42 Asia/Tashkent
  • фаластинлик шаҳид бўлди
    фаластинлик шаҳид бўлди

Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқидаги фаластинликларнинг Женин лагерига қарши сионистик режими ҳарбийларининг ҳужумида яна бир фаластинлик шаҳид бўлди.

Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун эрта тонгда сионистик режими ҳарбий кучлари  Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқидаги Женин лагерига бостириб киришди ва натижада фаластинликлар ва сионистлар ўртасида тўқнашув юз берди.

Сионистик режими ОАВининг ёзишича,  сионистик режими ҳарбийлари 22 яшар фаластинлик йигит Аҳмад Наср Жарор манзилини миномет билан нишонга олиб уни ўзини ҳам ўққа тутишди.

Бу тўқнашув ортидан  сионистик режим ҳарбийлари  Ҳамас-Фаластин исломий муқовимат ҳаракати ҳарбий бўлинмаси яъни Қассом гвардиялари раҳбарларидан бирининг фарзанди бўлган Аҳмад Жарор манзилини вайрон этдилар.

Кеча ҳам  сионистик режим армиясининг ер ва ҳаводан уюштирган ҳужуми натижасида  Иордания дарёсининг турли минтақаларида икки нафар фаластинлик ёш йигитлар шаҳид бўлишганди.

 

Ёрлиқ