Сурия армияси Абуззуҳур тайёрагоҳини қўлга киритди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i28577-Сурия_армияси_Абуззуҳур_тайёрагоҳини_қўлга_киритди
Идлиб жануби-шарқида террорчиларга қарши амалиётлар давомида Сурия армияси Абуззуҳур ҳарбий тайёрагоҳи назоратини қўл остига олди.
(last modified 2018-08-22T17:53:47+00:00 )
Январ 20, 2018 17:58 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси Абуззуҳур тайёрагоҳини қўлга киритди

Идлиб жануби-шарқида террорчиларга қарши амалиётлар давомида Сурия армияси Абуззуҳур ҳарбий тайёрагоҳи назоратини қўл остига олди.

Форс ахборот агентлигининг маълум қилишича, шанба куни Сурия армияси ва иттифоқчилари Ҳалаб ва Идлиб вилоятларидаги ҳудудларда айрим қишлоқларни террорчилардан  тозалаш амалиётлари жараёнида Абуззуҳур ҳарбий аэропортини қўлга киритишди.

Сурия армияси ва унинг иттифоқчиларининг амалиётлари Идлиб жануби-шарқида, Ҳамоҳ вилояти шимолида ва Ҳалаб жанубида  ўтган йилнинг октябрида бошланган эди ва ҳозиргача ўнлаб қишлоқлар "Жабҳат аннусра" террорчи гуруҳидан тозаланган.