Сионистик режими қамоқхонасида фаластинлик асирларидан бири шаҳид бўлди
(last modified Sun, 21 Jan 2018 13:46:42 GMT )
Январ 21, 2018 18:46 Asia/Tashkent
  • Сионистик режими қамоқхонаси
    Сионистик режими қамоқхонаси

Фаластинлик асир Ҳусейн Ҳасаний Атоуллоҳ ўз вақтида тиббий хизмат ва ёрдамни етказилмагани туфайли сионистик режими қамоқхоналаридан бирида шаҳид бўлди.

Фаластинлик асирлар марказининг маълумотига таяниб Фаластиндаги маълумотлар марказининг хабар қилишича,  Атоуллоҳ саратон хасталигига чалинганлигидан қатъий назар илгаригидек тутқунликда эди.

Ушбу фаластинлик асир кеча  сионистик режим қамоқхоналари ташкилотининг аттайин ва қасдан сиёсатлари оқибатида, шунингдек ўз вақтида тиббий ёрдамларни етказилмаганлиги туфайли  режим қамоқхонасида шаҳид бўлди.

Фаластиннинг асирлар ва асирликдан нажот топган шахслар ишларидаги адвокат Юсуф Насосара ҳам олдинроқ Атоуллоҳ соғлиғини ёмонлашагани ҳақида огоҳлантирганди.

Атоуллоҳ Ноблус шаҳрининг яшовчиси ва 6 фарзанд отаси эди.

У 35 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. 21 йилдан бери эса сионистик режими томонидан қамоққа олинган эди.

Айни  ҳолда сионистик режимининг 22 қамоқхоналарида 7 мингга яқин фаластинликлар сақланмоқда.

 

Ёрлиқ