феврал 05, 2018 19:31 Asia/Tashkent
  • Арабистон қирувчи самолётларининг Яманга қарата ҳаво ҳужумлари давом эттияпти
    Арабистон қирувчи самолётларининг Яманга қарата ҳаво ҳужумлари давом эттияпти

Саудия қирувчи самолётлари якшанба куни Саъда вилоятининг жанубий ғарбидаги ал-Малаҳиз  минтақасига қарата етти маротаба ҳужум уюштирган. 

Яман манбалари Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яман шимолидаги Саъда вилоятига қарата ҳаво ҳужумларини амалга оширгани ҳақида хабар беришди. 

Меҳр ахборот агентлигининг Ливаннинг ал-Уҳд ахборот сайтига таяниб хабар қилишича, Саудия қирувчи самолётлари якшанба куни Саъда вилоятининг жанубий ғарбидаги ал-Малаҳиз  минтақасига қарата етти маротаба ҳужум уюштирган. 

Саудия арабистони қирувчи самолётлари Саъда вилоятидаги бир катта магистрал кўчани ҳам нишонга олди. Натижада эса, тўрт нафар инсон оғир тан жароҳати олди. 

Яман армияси ва халқ комитети Арабистон ҳужумларига жавобан, саудиялик ҳарбийларнинг Яман шимолий ғарбидаги Мидий позициясига қарата ҳужум қилди. 

Саудия арабистони Америка қўшма штатларининг ҳимояси билан 2015 йилнинг март ойидан буён Яман юртига қарата ҳужум қилиб келияпти ва ушбу мамлакатни қуруқликдан, денгиздан ва ҳаводан туриб қамалга олди. 

Арабистон қирувчи смолётларининг Яманга қарши амалга ошириб келаётган ҳаво ҳужумлари, ушбу юртда ҳозирга қадар ўн минглаб инсонларнинг ўлимига ва ярадор бўлишига сабаб бўлди ҳамда миллионлаб яманликларнинг уйсиз сарсон саргардон бўлишига олиб келди.  

Ёрлиқ