Сурия армиясининг террорчи гуруҳларга қарши амалиётлари давом этмоқда
(last modified Mon, 22 Aug 2016 13:47:06 GMT )
август 22, 2016 18:47 Asia/Tashkent
  • Сурия армиясининг террорчи гуруҳларга қарши амалиётлари давом этмоқда

Сурия манбалари Сурия армиясининг Дамашқ атрофидаги олға юришлари ва такфирчи террорчилар ишғолидаги бир нечта минтақаларнинг тозалангани ҳақида хабар беришди

Сурия манбалари Сурия армиясининг Дамашқ атрофидаги олға юришлари ва такфирчи террорчилар ишғолидаги бир нечта минтақаларнинг тозалангани ҳақида хабар беришди. Ал-Миёдин телеканали тарқатган хабарга кўра, Сурия армияси ва халқ кучлари Дамашқ вилоятининг Дарё шаҳрида қуролли гуруҳлар билан тўқнашувда бир нечта минтақаларни ўз назоратларига олишди. Ушбу тўқнашувларда ўнлаб қуролли гуруҳ аъзолари ҳалок бўлишди. Айни дамда, Сурия армиясининг террорчи гуруҳларга қарши курашлари хусусан Жабҳату Фатҳуш Шом ва Аҳрор аш-Шом деб аталётган террорчи гуруҳларга қарши амалиётлари Сурия шимолидаги Ҳалаб вилоятининг жанубий ғарбида ва жанубининг турли ҳудудларида давом этмоқда. Шунингдек, Сурия армияси кучлари Ҳумс шаҳрининг ғарбидаги армия позициясига қарата ҳужум қилмоқчи бўлган яна бир террорчи гуруҳнинг ҳужумларини бартараф этди. Ушбу тўқнашувда ҳам бир қанча террорчилар ҳалок бўлди ва оғир тан жароҳати олди.