Арабистон Яманга қарата ҳужумларини давом эттирмоқда
(last modified Sun, 18 Feb 2018 14:33:17 GMT )
феврал 18, 2018 19:33 Asia/Tashkent
  • Арабистон Яманга қарата
    Арабистон Яманга қарата

Саудия Арабистони режимини Яманнинг Саъда вилояти Катоф туманига уюштирган ҳужумларида 18 нафар тинч аҳоли улар жумласидан бир нечта аёллар ва болалар қурбон бўлди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра,  қурбон бўлганлар орасида бир нечта тез ёрдам хизматчилари борлиги айтилади.

 Бу ҳужум оқибатида бир гуруҳ тинч аҳоли жароҳат олган.

Олдинроқ ҳам Ол Сауд режими ҳарбий учоқлари  Яман халқини қону тўпроққа белантирганди.

Ол Сауд режими 2015 чи йилдан бери АҚШ ҳимоятлари билан Яманни ер, ҳаво ва денгиздан қўршовга олиб бу мамлакатга қарши ваҳшиёна ҳужумларни давом эттириб келмоқда.