Тал Рафъат шаҳрининг назорати Сурия армиясига ўтди
(last modified Fri, 23 Feb 2018 14:20:33 GMT )
феврал 23, 2018 19:20 Asia/Tashkent
  • Тал Рафъат шаҳри
    Тал Рафъат шаҳри

Уруш майдонидаги манбаларидан бири курд кучлари Тал Рафъат шаҳри назоратини Сурия давлат армиясига топширганини маълум қилди.

Жорий йилнинг 20 январида Сурия шимолидаги Африн шаҳрида Туркия армияси курдларга қарши "Зайтун новдаси" амалиётини бошлаганди.

Раъй- алявм газетасига таяниб, ИСНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Сурия армияси  Ҳалаб шимоли атрофидаги Тал Рафъат шаҳри назоратини қўлга олди.  Сурия чегараларини ҳимоя қилиш учун  курд кучларини Сурия давлат армиясига қилган таклифи асосида Тал Рафъат назорати давлат армияси зиммасига ўтган.

Олдинроқ Сурия халқ мудофаа кучлари қўмондони Муҳаммад Алфараж ҳам Туркия ҳужумлари қаршисида мамлакатни ҳимоя қилиш зарурлигига ишора қилиб,  Туркия армиясининг барча бомбардимонлари билан бир пайтда давлат кучлари Афринда жойлаштирилди ва   ҳар қандай ҳужумларга қарши бу шаҳар халқи ёнида қолади деб айтганди.

 

Ёрлиқ