Сурия бўҳрони бўйича хавфсизлик кенгашининг янги резолюцияси қабул этилди
(last modified Mon, 26 Feb 2018 08:17:41 GMT )
феврал 26, 2018 13:17 Asia/Tashkent

24 февраль куни БМТ Хавфсизлик кенгаши 15 та доимий ва доимий бўлмаган аъзоларининг тарафдорлиги ва қўллаб- қувватлаши билан Сурия бўҳрони бўйича 2401 рақамли резолюциясини қабул қилди.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг  доимий бўлмаган аъзолари Кувейт ва Швеция томонидан ушбу резолюция матни тайёрланган.

Мазкур резолюция асосида, 30 кунлик оташкесим Суриянинг бутун ҳудудларида ўрнатилиб, инсонпарварлик ёрдамлар Суриянинг муҳосара остидаги айрим минтақалари хусусан шарқий Гутага етказиб берилиши кутилмоқда.

Сурия давлат армияси якшанба куни Шарқий Гутада амалиётларини бошлади, аммо Ғарб қудратлари инсонпарварлик ёрдамлар каби иддаолар билан  Сурия тузумига қарши психологик урушуни йўлга қўйишди ва ўтган 7 йилга ўхшаб  хавфсизлик кенгашга юз келтиришди.

Шу ҳол билан бирга  БМТ Хавфсизлик кенгаши  Сурияга қарши янги резолюцияни қабул қилиш учун турли муаммоларга юзмаюз эди. Ҳатто  бу кенгашнинг ўтган пайшанба ва жума кунларидаги йиғилишида Сурияга қарши янги резолюция овозга қўйилмади.

 Хавфсизлик кенгашида бу резолюцияни овозга қўйилишини вақтинчалик тўхтатилганлигининг асли сабаби Россия давлатини  уни қайта кўриб чиқилиши ва ушбу резолюцияда Алқоида, Жабҳаттунусра ва ИШИД каби террорчи гуруҳлар номини жой бермаслик ва уларни мустано этишни  таклиф қилгани бўлсада, аммо  Ғарб қудратлари  янги резолюцияни ратификация қилиш  орқали ўз навъида Сурия бўйича Остона музокараларини боши берк кўчага киритиш ва мағлубиятга учратишни назарга тутишганди.

АҚШ ТИВ нотиғи Ҳедер Ноуэрт ҳам Шарқий Гутадаги ҳодисалар  Сурия бўҳронига ечим топиш учун Остонадаги  музокаралар жараёнини мағлуб бўлишининг нишонасидир деб  хулоса қилган.

Шу ҳол билан бирга террорчи гуруҳларни ушбу резолюциядан мустасно этилиши  Остона музокаралари ютуқларини ўз навъида тасдиқлаш ҳисобланади. Чунки  ушбу музокараларда ҳам  кескинликларни камайтириш минтақаларни яратиш назарга тутилган бўлсада, аммо террорчи гуруҳлар мустасно этилди. Бу эса Суриянинг ҳозирги тузумининг мухолифлари устидан Россия ва Эроннинг дипломатик ғалабалари эди.

БМТдаги Суриянинг доиимй намояндаси Башор Ажжаъфарийнинг айтганлиги дек 2401 резолюцияси,  Сурия борасидаги  БМТ Хавфсизлик кенгашининг 30 -чи резолюцияси ҳисобланади.

 Ушбу резолюция 30 кун ичида Суриянинг арйим минтақаларида инсонпарварлик ёрдамларини етказиб бериш жараёнини осонлаштирсада, аммо  Сурия бўҳронига нафақат жиддий таъсир ўтказа олмайди, балки  Сурия бўҳронида Хавфсизлик кенгашининг яроқсизлигини ҳам ҳам маълум этади.

Бу резолюция шу сабабдан Сурия бўҳронига унча таъсир ўтказмайдики,  ушбу бўҳронлар барчадан аввал  Ғарб қудратларининг манфаатлари ва Суриянинг ҳозирги шаротининг таъсари остидадир.

Чунки айрим ушбу қудратлар  террорчи гуруҳларни ҳимоя қилиши билан  Сурия тузумини кучсизлантириш пайидалар, аммо  Сурия бўҳрони ҳам  террорчи гуруҳларни йўқ қилиниши билан янада ошкорроқ бўлмоқда.

 Бу резолюция шу жиҳатдан БМТ хавфсизлик кенгашининг яроқсизлиги янада ошкор этадики,  бир томондан  Хавфсизлик кенгашини 3 йиғилишдан кейин бу резолюцияси овозга қўйгани  бу кенгаш аъзоларини  Сурия бўҳрони масаласида  бир қарашга эга бўлмагани бошқа томондан  Ғарб қудратларини инсонпарварлик ёрдамлари каби иддаоларини бутунлай саҳналаштирилганлигини исботлаб берди.

Кремль саройи наттоғи АҚШ иддаоларига кўрсатган аксиламалида, ушбу иддаоларнинг аксича терроризмни ҳимоя қилувчи давлатлар Гута вазиятини мураккаблаштиришмоқда деб айтди.

Спутник ахборот сайтига кўра, бугун Кремль саройи нотиғи Дмитрий Песков  сўзлаган нутқида, Шарқий Гута вазиятини  террорчиларни ҳимоя қилувчи томонлар мураккаблаштиришмоқда, аммо Россия, Сурия ва Эрон эса терроризмга қарши кенг -қамрволи  даражада кураш олиб боришмоқда.

Бундан олдин АҚШ ТИВ нотиғи Ҳедер Ноуэрт Дамашқ давлати қуролли кучларини  шарқий Гутага авиазарбалар бериб, бу минтақадаги касалхоналарни нишонга олганликда айблаганди. АҚШлик ушбу  масъули  ўтган 48 соат ичида юздан ортиқ тинч аҳоли қурбон бўлган деб иддоа қилди.

Сурия давлат армияси йиллар давомидаги қарши кураш ва муқоваматдан сўнг террорчи гуруҳларни бу мамлакат ҳудудларида бутунлай йўқ қилиш остонасидидар.

               

Ёрлиқ