БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ямандаги оғир вазият борасида огоҳлантирди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i31069-БМТ_Хавфсизлик_Кенгаши_Ямандаги_оғир_вазият_борасида_огоҳлантирди
Яманда аҳолининг аҳволи фожиали эканлиги бобида БМТ Хавфсизлик Кенгаши огоҳлантирмоқда.
(last modified 2018-08-22T17:54:27+00:00 )
март 16, 2018 18:01 Asia/Tashkent
  • БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ямандаги оғир вазият борасида огоҳлантирди

Яманда аҳолининг аҳволи фожиали эканлиги бобида БМТ Хавфсизлик Кенгаши огоҳлантирмоқда.

Франция ахборот агентлигининг хабар беришича, пайшанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши эълон қилган ҳисоботида Яманда одамларнинг аҳволи ўта оғир шароитда эканлигини баён қилди.

Ушбу ҳисоботга кўра, Яманда яшовчи 22 миллион 200 минг киши ёрдамларга муҳтожлар. Турли ёрдамларга эҳтиёж сезаётган кишиларнинг сони, ўтган йил билан қиёслаганда , 3 миллион 400 минг кишига ортган.

Арабистон 2015 йилнинг 26-мартида Америка ҳимояси остида Яманга қарши ҳарбий ҳужумларни бошлаган эди. Ушбу ҳужумлар натижасида ўн минглаб кишилар, ҳалок, ярадор ва ё овора бўлишган.