Дамашқ атрофида террорчиларнинг ҳужумида ўнлаб инсонлар ҳаётдан кўз юмди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i31270-Дамашқ_атрофида_террорчиларнинг_ҳужумида_ўнлаб_инсонлар_ҳаётдан_кўз_юмди
Сурия пойтахти Дамашқ атрофига қарата амалга оширган минамёт ҳужумларида ўнлаб ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди ва ўлди.
(last modified 2018-08-22T17:54:31+00:00 )
март 21, 2018 18:17 Asia/Tashkent
  • Дамашқ атрофида террорчиларнинг ҳужумида ўнлаб инсонлар ҳаётдан кўз юмди
    Дамашқ атрофида террорчиларнинг ҳужумида ўнлаб инсонлар ҳаётдан кўз юмди

Сурия пойтахти Дамашқ атрофига қарата амалга оширган минамёт ҳужумларида ўнлаб ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди ва ўлди.

Террорчиларнинг Сурия пойтахти Дамашқ атрофига қарата амалга оширган минамёт ҳужумларида ўнлаб ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди ва ўлди. Ирна ахборот агентлигининг Дамашқдаги хавфсизлик манбаларига таяниб хабар қилишича, Шарқий Ғутада террорчиларнинг мағлубиятга учраганидан кейин Дамашқ атрофига қарата минамётлар билан ҳужум қилишди.

Натижада эса, 44 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва ўнлаб кишилар ярадор бўлишди. Шифохоналар манбаларининг тасдиқлашича, ярадор бўлганларнинг аҳволи ўта оғир бўлиб талафотлар миқдори яна кўпайиши эҳтимоли бор. 

Суриялик масъулларнинг маълум қилишича, террорчилар майдондаги жангларда айниқса, Дмашқ атрофидаги Шарқий Ғутада мағлубиятга учраганларидан сўнг, ноҳарбийларга қарата ҳужум уюштиришди. 

Сурия армияси 18 кундан бери давом этиб келаётган тўқнашувларда Шарқий Ғутадаги террорчилар ишғол этган территориянинг 80 фоизини қайтариб олишди. Шунингдек, Сурия армияси ва қуролли кучлари Шарқий Ғутанинг турли минтақаларида олға сари боришмоқда.