март 24, 2018 18:06 Asia/Tashkent
  • Шарқий Гутани тарк этган қочқинлар
    Шарқий Гутани тарк этган қочқинлар

Россия Мудофаа вазирлиги, Шарқий Гутани 103 минг нафардан ортиқ аҳолиси бу минтақани тарк этгани эълон қилди.

ИРНА тарқатган бугунги хабарига кўра,  Россия Мудофаа вазирлигига қарашли Сурияда урушаётган томонлар билан ярашув бўйича Россия марказининг раиси Юрий Евтушенко ҳам  Шарқий Гутада вақтинчалик оташкесимни эълон қилинганидан бери 103 минг 606 нафар тинч аҳоли бу минтақадан чиқб кетганлар деб маълум этди.

Бошқа хабар шуки,  Сурия давлат армияси  Дамашқ атрофидаги Шарқий Гутада қўлга киритаётган мувафаққиятлари давомда, кеча жума куни  Ҳаресто минтақасини ҳам террорчи гуруҳлар ишғолидан озод этди.

 Сурия давлат армияси Риф Дамашқ вилоятидаги  Шарқий Гутада янги мувафаққиятларини қўлга киритишга давом бермоқда.

Ҳозиргача  бу минтақанинг 80 фойизи террорчилар ишғолидан озод қилинган.

 

Ёрлиқ