Европа Иттифоқи сионистик режим жиноятларидан хавотирда эканлигини билдирди
(last modified Sun, 08 Apr 2018 13:51:21 GMT )
апрел 08, 2018 18:51 Asia/Tashkent
  • Европа Иттифоқи
    Европа Иттифоқи

Кеча Европа Иттифоқи наттоғи чиқарган баёнотида, Ғазо секторидаги фаластинлик намойишчиларга қарши сионистик режим ҳарбий кучларининг зўравонликлари ва ҳужумлари тўғрисида кўп саовллар мавжуд деб эълон этди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, Европа Иттифоқи наттоғи Мая Касианчик  мазлум Фаластин халқига қарши сионистик режим ҳарбий кучлари содир этган жиноятлари ва ҳужмларидан  хавотирланиш билдириб,  жума куни Ғазо бўлгасида содир этилган жиноятлар борасида шаффоф ўрганишлар ва текширувлар ўтказиш кераклигини таъкиадлади.

Жума куни  Ғазо секторида  ўтказилган " Қайтиб келиш ҳаққи" номли кўча намоийшлари жараёнида сионистик режим ҳарбий кучлари фаластинликларга ҳужум қилишди. Бу ҳужум натижасида ўнлаб фаластинликлар шаҳид бўлди.

Шунингдек 1300 нафар намойишчи фаластинликлар жароҳат олишди.

Яқинда Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули Федерико Могерини ҳам Ғазо секторида 30 март куни ўтказилган кўча -намойишлар жараёнида  сионистик режим ҳарбий кучларини фаластинликларни ўққа тутишгани тўғрисида  шаффоф ва мустақил текширувлар ўтказинни таклиф қилди.

 Минглаб фаластинликлар 30 март куни " Қайтиб келиш ҳаққи" номли кўча намойишлари жараёнида ишғол этилган Фаластин чегаралари томон ҳаракат қилишди . Сионистик режим ҳарбийлари намойишчи  фаластинликларни ўққа тутишди  ва бу ҳужумда 17 нафар фаластинлик шаҳид бўлди. 30 мартдан 7 апрелга қадар 29 фаластинлик сионистлар ўқидан шаҳид бўлди.

 Жароҳат олган фаластинликлар сони ҳам 3 мингдан ошган.

Дунёнинг кўп мамлакталари жумладан Эрон ҳамда тури Халқаро ташкилотлар сионистик режимнинг сўнгги жиноятларини кескин қораладилар.

Ёрлиқ