Ол Сауд режими авиазарбаларида Санъода яманлик она ва боласи шаҳид бўлди
Ол Сауд режими қирувчи самолётларини Яман пойтахти Санъо шаҳрининг шимол-ғарбига берган авиазарбаларида яманлик бир она ўз боласи билан қурбон бўлди.
Ал-Олам телеканалининг бугунги хабарига кўра, Ол Сауд режими қирувчи самолётларини Санъо шаҳри Байтулмаъод минтақасидаги кўпқақаватли бинони нишонга олганида ҳам бир нечта яманлик қурбон бўлди.
Ол Сауд режими тажовузкорлари шунингдек Ҳажжа вилояти Букайл- Алмир туманининг айрим минтақаларини нишонга олишди.
Бошқа хабар шудирки, Яман халқига қарши Ол Сауд режимининг ваҳшиёна ҳужумларигп жавобан, яманлик қуролли кулар ҳам Яман билан Саудия Арабистони чегарасидаги саудиялик ҳарбий кучлар базасини нишонга олишди ва бу амалиётда Ол сауд режимининг 6 ҳарбийси ҳалок бўлди.
Алмасира телеканалининг хабар қилишича, Арабистон жанубидаги Алҳад чегара минтақасидаги саудиялик ҳарбийлар марралари нишонга олинганида Ол Сауд армиясининг бир гуруҳ ҳарбийларижароҳат олган.
Кеча ҳам Яман армияси ракета бўлинмалари ва халқ кўнгилли кучлари Арабистоннинг Жийзон минтақасидаги Ол Сауд ҳарбий кучлари объектларини 8 та ракета билан нишонга олишганди.