Арабистон мудофаа вазири Покистонга сафар қилади
Арабистон мудофаа вазирини бугун Покистонга сафар уюштириши кутилмоқда.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Арабистон мудофаа вазири Исломободга қиладиган сафари жараёнида Покистон давлатнинг айрим масъуллари жумладан бу мамлакат бош вазири Навоз Шариф билан учрашиши кутилмоқда.
Минтақада юз бераётган сўнгги воқеа- ҳодисалар, Ол Сауд режимини Яманга қарши тажомузларини самарасиз эканлиги ҳамда яманликларни ҳеч қачон Ол Сауд режими ҳужумларига таслим бўлмасликлари, Ироқ ва Сурия давлат армияларининг муваффақиятларидан Риёз давлатини хавотирга тушгани, бу икки мамлакатда террористларни қаттиқ мағлуб бўлишгани, Арабистон ва Покистон давлат масъуллари томонидан кўриб чиқиладиган ва муҳокама этилиши айтилаётган мавзулардандир.
Олдинроқ Яманга ҳарбий кучлар юбориш учун Покистон бош вазири Навоз Шариф Арабистон таклифига розилик берганди аммо Покистон армияси пиёда кучларининг қўмондони Раҳил Шариф бу масалага қарши чиқди.