Ироқ ташқи ишлар вазири ИШИДга қарши курашни кучайтириш кераклигини таъкидлади
(last modified Sun, 28 Aug 2016 13:50:59 GMT )
август 28, 2016 18:50 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Жаъфарий
    Иброҳим Жаъфарий

Ироқ ташқи ишлар вазири дунёнинг барча мамлакатлари ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш олиб боришлари керак деб айтди.

Алявмассабоъ ахборот сайти хабарига кўра, Ироқ ташқи ишлар вазири  шанба куни миссияси якунланган Бағдоддаги АҚШ элчиси Стюарт Жонз билан учрашганида, терроризмга қарши курашда бутун жаҳон мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликларни таъкидлаб, АҚШ давлатини ИШИДга қарши курашда Ироқ билан ҳамкорлик қилишга чақирди.

Иброҳим Жаъфарий ўз сўзларида, Ироқ давлати ўз армиясининг ёрдами билан ИШИДга қарши курашда кўп муваффақиятларга эришган деб айтди.