Яман Ансоруллоҳ ҳаракати АҚШ қаршисида қатъиятлик билан туришларини таъкидлади
(last modified Sat, 26 May 2018 14:16:28 GMT )
май 26, 2018 19:16 Asia/Tashkent
  • Яман Ансоруллоҳ ҳаракати АҚШ қаршисида қатъиятлик билан туришларини таъкидлади
    Яман Ансоруллоҳ ҳаракати АҚШ қаршисида қатъиятлик билан туришларини таъкидлади

Яман халқи комитети ва армияси ўз номусини ва юртини ҳар қандай воситалар билан ҳимоя қилади ҳамда ишғолгарлик ҳаракатларни амалга оширишлари учун ҳеч қайси бир кучларга рухсат бермайди.

Яман Ансоруллоҳ ҳаракати бош котиби Америка ва унинг иттифоқчилари билан низоларни ҳал қилувчи ва ақидавий деб атади. 

Ал-Олам телеканали тарқатган хабарга кўра, Абдулмалик Бадриддийн ал-Ҳусий жума куни муборак рамазон ойидаги чиқишида минтақада ўз ҳукронлигини ўрнатишга уринаётган айрим халқаро қудратларнинг фирибгарликлари ҳақида огоҳлантириб, ушбу қудратлар қаршисида қатъиятлик билан туриш учун барча воситалардан фойланишларини таъкидлади. 

Бундан олдинроқ ҳам Яман армияси матбуот котиби АҚШни Саудия тажовузкорларининг Яман халқига қарши олиб бораётган жиноятлари ва зулми учун масъул деб атаб шундай айтдики, Яман халқи комитети ва армияси ўз номусини ва юртини ҳар қандай воситалар билан ҳимоя қилади ҳамда ишғолгарлик ҳаракатларни амалга оширишлари учун ҳеч қайси бир кучларга рухсат бермайди.

Шунингдек, Яман халқ комитети ва армияси денгиз кучларининг мадади билан Саудия ёлланмаларининг ғарбий соҳилга қараб юришларини  бартараф этишди ва уларга қақшатқич зарба бериб катта талафотлар етказишди. 

Ушбу хабарга биноан, 10 та автобус саудия ёлланмаларининг мадад линиясидан ярадорларни Яман жанубидаги Адн шифохоналарига ташиган.  

Ёрлиқ