Саъд Ҳаририй Саудия арабистонига сафар қилди
-
Саъд Ҳаририй Саудия арабистонига сафар қилди
Ливан бош вазири Саъд Ҳаририй Арабистонга бориши арафасида, Ливаннинг охирги парламент сайловида Ҳаририй раҳбарлиги остида бўлган ал-Мустақбал партияси парламентда учдан бир овозини қўлдан бой берди
Ливан бош вазири этиб иккинчи марта тайинланган Саъд Ҳаририй Саудия арабистонига сафар қилди.
Хабар тармоғининг ахборот етказиш сайти томонидан чоршанба куни тарқатилган хабарга кўра, Ливан бош вазири Саъд Ҳаририй Арабистонга бориши арафасида, Ливаннинг охирги парламент сайловида Ҳаририй раҳбарлиги остида бўлган ал-Мустақбал партияси парламентда учдан бир овозини қўлдан бой берди.
Аммо, Ливан ҳизбуллоҳи ва унинг муқовамат иттифоқчи партияларининг мавқеъи янада мустаҳкамланди. Саъд Ҳаририй 2017 йилнинг ноябр ойида Риёзга сафар қилганида ўз лавозимидан кетиш учун истеъфо берган эди.
Лекин шунга қарамай, Саъд Ҳаририй бир ойдан кейин истеъфосини қайтариб олганлигини эълон қилиб, иккинчи бор Ливан бош вазири бўлди.
Саъд Ҳарирй 2016 йилнинг декабр ойида Ливан бош вазири этиб сайланган эди. Бундан олдинги бош вазир вазифасидаги даври 2009-2011 йилларга тўғри келади.