ّАшраф Ғани Афғонистондаги ИШИД кучлари хорижликлар томонидан қӯллаб-қувватланаётганини маълум қилди
Афғонистон президенти мамлакатига суқилиб кирган ИШИД кучларининг хорижликлар томонидан қӯллаб-қувватланиши ҳақида гапирди.
Эрон Радио ва телевидениесининг бугун тарқатган хабарига кӯра Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ИШИД кучларининг хорижликлар томонидан молиявий ва қурол-яроқ билан таъминланишига ишора қилиб, деди: Кобул бу гуруҳни йӯқ қилишга киришган.
Бундан олдинроқ Афғон ОАВлари Афғонистондаги ИШИД террорчи гуруҳини молиявий ҳамда қурол-яроқ билан Америка таъминлаётгани ҳақида хабар тарқатган эди.
Афғонистон президенти шунингдек Толибон гуруҳи билан сулҳ тузишнинг зарурати ҳақида тӯхталиб, илова қилди: бу гуруҳ билан сулҳ тузилмагунча Афғонистонда хавфсизлик ӯрнатиш имконсиздир. У шунингдек охир-оқибат Толибон гуруҳи Афғонистон давлатининг сулҳ тӯғрисидаги таклифини қабул қилади, деб айтди.