Ғазо сектори шимолида яна икки фаластинлик шаҳид бўлди
август 07, 2018 18:56 Asia/Tashkent
Сионистик режимининг учувчисиз учоқлари ва артиллерияси яна бир марта Ғазо сектори шимолини нишонга олишди.
Фаластиндаги малуумотлар марказининг хабар қилишича, бугун пешин пайтида сионистик режими армиясининг учувчисиз учоқлари ва артиллерияси Ғазо сектори шимолидаги Фаластин исломий муқовимат ҳаракати -Ҳамас ҳарбий бўлинмаси шаҳид Изуддин Қассом гвардиялари базаларига ҳужум қилишди.
Ушбу тажовузкорлик оқибатида Иззудин Қассом гвардияларининг ики нафар ҳарбийси шаҳид бўлиб яна бир нечтаси жароҳат олдилар.
Кеча ҳам сионистик режим ҳарбий учоқлари Ғазо сектори шимолидаги Жаболиё минтақасини ракета билан нишонга олишганди.
Бу ҳужумда ҳеч ким жабрлангани йўқ, аммо айрим яшаш жойлар ва манзилларга зарар етказилмаган.