Башар Асад Путинга: Россия самолёти сионистлар томонидан уриб туширилган
Сурия президенти Башар Асад Сурия осмонида Россия давлатига тегишли Ил-20 самолётини уриб туширишда сионистик режимини айблади.
Кеча Сурия президенти Башар Асад россиялик касбдоши Владимир Путинга қилган мурожаатида Россия уриб туширилган самолёт экипажини ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдарлик изҳор этар экан, бу ҳужум сионистик режими бетсизлигининг нишонаси кўрсатиб берди деб таъкидлади.
Башар Асад мурожаатида жумладан қуйидагича келтирилган: бу мудҳиш ҳодиса Исроил режимининг урушоқоқлиги ва доимий бетсизлигининг натижасидир. Бу режим ҳардоим ўзининг разил ва ёвуз мақсадларини амлага ошириш ва минтақага тажовузларини давом эттириш учун энг ёмон абзаллардан фойдаланади.
Олдинроқ Россия Мудофаа вазирлиги вакили генерал-майор Игорь Конашенков Исроил учувчилари Россия самолёти ортида яширинган ҳолда уни ракета зарбасига дуч қилган, деб айтганди.
Унинг хабарига кўра, 17 сентябрь кни соат 22:00да Исроил ҳаво кучларининг тўртта F-16 самолёти Латакия шаҳри яқинидаги объектларга ҳужум уюштирди. Исроил учувчилари Ўрта ер денгизи томондан паст учиб нишонга яқинлашган.
Сурия осмонида Россиянинг Ил-20 русумли самолётини уриб туширилгани оридан бу мамлакат Мудофаа вазири Сергей Шойгу сиоинстик режимнинг уруш вазири Авиргдор Либерман билан телефон орқали суҳбатларида бу режимни Россиянинг ҳарбий учоғини уриб туширишда айблади.
Шойгу телефон орқали бу суҳбатида Либерманга хитобан Суриядаги сионистик режими ҳатти ҳаракатлари масъулиятсизликнинг нишонаси эканлигини тушунтирди.