Ғазо секторида фаластинлик 15 яшар ўсмир шаҳид бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i37812-Ғазо_секторида_фаластинлик_15_яшар_ўсмир_шаҳид_бўлди
Бугун эрта тонг пайтида Ғазо сектор жанубида сионистик режими армияси ўқидан фаластинлик 15 яшар ўспирин шаҳид бўлди.
(last modified 2018-09-20T13:31:43+00:00 )
сентябр 20, 2018 18:31 Asia/Tashkent
  • 15 яшар ўсмир шаҳид бўлди
    15 яшар ўсмир шаҳид бўлди

Бугун эрта тонг пайтида Ғазо сектор жанубида сионистик режими армияси ўқидан фаластинлик 15 яшар ўспирин шаҳид бўлди.

Фаластиннинг Сафо ахборот агентлигининг хабар қилишича,  бугун сионистик режим ҳарбийлари  Ғазо сектори жанубида Рафаҳ минтақасидан бўлган 15 яшар Мўъмин Иброҳим Абуайёдани ўққа тутдилар ва у ҳодиса жойида шаҳодатга эришди.

Кеча ҳам сионистик режим ҳарбийлари  Қуддус шаҳри Мисрора минтақаси Қаландиё лагери яшовчиларидан бўган 26 яшар фаластинлик Муҳамад Юсуф Шаъбони ўққа тутишди. У ҳам бу ҳужумда шаҳид бўлди.

Фаластиннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги  сионистик режими ҳарбийларининг ҳужумида Ғазо секторидаги Дейралбалаҳ шарқида  13 фаластинликларни жароҳатланганини эълон қилди.