Туркия халқининг бирлиги давлат тўнтарилишининг барбод этилишида асосий омил ҳисобланади
(last modified Mon, 18 Jul 2016 14:02:44 GMT )
июл 18, 2016 19:02 Asia/Tashkent
  • Туркия халқининг бирлиги давлат тўнтарилишининг барбод этилишида асосий омил ҳисобланади

Туркия халқининг бирлиги давлат тўнтарилишининг барбод этилишида асосий омил ҳисобланади

Туркия бош вазири Туркия халқининг бирлиги давлат тўнтарилишининг барбод этилишида асосий омил ҳисобланади деб айтди. Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Туркия бош вазири Бинали Йилдирим душанба куни Анқарада ўтказилган ахборот анжуманидаги чиқишида шундай таъкидладики, Туркия халқи ва мухолиф партия Туркия давлатини кенг миқёсда ҳимоя қилиш билан яна бир бор ўзларининг бирдамликларини ва иродаларини намоён этишди. Йилдирим Туркияда муваффақиятсиз якунланган давлат тўнтарилиши жараёнида ҳалок бўлган полиция ходимларига эҳтиром кўрсатиб уларни ёдга олди. Туркия прокуратураси давлат тўнтаришини амалга оширган ҳарбийларнинг даражаларига қарамай уларни сўроққа тутади. Шунингдек Туркия бош вазири муваффақиятсиз якунланган давлат тўнтаришини амалга оширганларга нисбатан ўлим жазосини тайинлаш эҳтимолини ҳам рад этмади ва шундай айтдики, Туркия давлати ўлим жазосини қайта ижро этилиши ҳақидаги халқнинг истак ва талабларини инобатга олади.