Арабистоннинг Ямандаги ҳаво ҳужумларида 79 нафар тинч аҳоли ҳаётдан кўз юмди
Ҳарбий ва тиббиёт манбаларининг маълум қилишича, Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яман ғарбидаги ал-Ҳадийда вилоятида ўтган 48 соат ичида амалга оширган ҳаво ҳужумларида 79 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Яман армияси ва халқ кучлари ҳам Саудия арабистони армиясининг ёлланмалари марказлари Асир вилоятидаги Мажоза ғарбида ва Алаб ўтиш пункити атрофини Катюша ракеталари ва бошқа ҳарбий воситалар билан ўққа тутишди.
Ушбу хабарга асосан, яманлик кучлар тажовузкорларга қарши олиб борган амалиётларида Нажрон атрофидаги ал-Ажошир минтақасида уларнинг битта ҳарбий автомобилини йўқ қилишди. Натижада эса, ушбу автомобилдаги ҳайдовчи ва йўловчиларнинг бари ҳалок бўлди.
Шунингдек, Яман армиясининг Саудия тажовузкор коалицияси ёлланмаларининг Тааз вилояти ва ғарбий соҳилдаги кенг қамровли ҳужумларини бартараф этишда ўнлаб ёлланмалар ва тажовузкорлар ўлдирилди ва оғир тан жароҳати олди.