октябр 29, 2018 12:12 Asia/Tashkent
  • Исроил режими Арабистонга жосуслик тажҳизотлари сотмоқда

Сионистик режим Саудия Арабистонни жосуслик тажҳизотлар билан таъминламоқда.

Эрон телерадиокомпанияси мухбирининг хабар беришича, "Жерузалим Пост" газетаси Исроил Арабистонга  қиммати 250 миллион долларга тенг илғор жосуслик тажҳизотлари сотгани борасида мақола нашр этган.

Газетанинг ёзишича, илғор жосуслик тажҳизотларининг сотилиши Исроил ва Арабистон ўртасидаги биринчи ҳамкорлик ҳисобланмайди.Ушбу тажҳизотлардан фойдаланишни ўрганиш учун арабистонлик  мутахассислар Исроилда таълим олиш даврини ҳам ўтказишган.

Хавфсизлик заминаларида БАА ва Исроил ўртасида ҳам кенг ҳамкорликлар йўлга қўйилган.

Бу борада "Ню-Йорк Таймз" газетаси хабарлар чоп этган ва ушбу газетада маълум қилинишича, БАА Сионистик режимнинг жосуслик дастурларидан фойдаланган ҳолда Қатар амири Тамим бин Ҳамд Оли Соний каби айрим араб раҳбарларининг телефон суҳбатларини  яширинча эшитиш учун ҳаракат қилган.

Исроил билан айрим араб мамлакатларининг алоқалари  шундай бир ҳолда кенгайиб бормоқдаки, 1967 йилдан 2017 йилгача Сионистик режим 42 минг нафар фаластинликни шаҳодатга етказган.

 

Ёрлиқ