Америкалик коалиция Сурия шарқида ҳаво ҳужум уюштирди.
Сурия шарқидаги аҳоли яшовчи минтақаларга қарши Америка бошчилигидаги коалициянинг қирувчи самолётлари томонидан уюштирилган ҳужум натижасида 23 нафар суриялик ноҳарбий бегуноҳ одамлар ҳалок бўлишди.
Ал-Олам ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Сурия шарқидаги Дейруззур вилоятида жойлашган Ал-Бубадрон ва Ас-Суса шаҳарчаларига қарши америкалик коалицияси қирувчи самолётларининг пайшанба куни аср вақтида амалга оширилган ҳужуми натижасида 23 нафар суриялик фуқаролар ҳалок бўлишди.
Америка ва унинг иттифоқчилари 2014 йилдан бошлаб ИШИД террористик гуруҳи билан қарши кураш олиб бориш баҳонаси билан БМТ ташкилоти қонунлари доирасидан ташқари ҳамда Сурия давлати билан мувофиқлаштирмасдан коалиция ташкил этишди. Америка бошчилигида ташкил этилган ушбу коалиция Сурия ва Ироқда ҳозиргача кўплаб бегуноҳ одамларни ўлдирди.