Арабистон режими Европадаги қуроллардан фойдаланиш қоидаларини бузган
Европа парламенти вакиллари арабистонлик журналист Жамол Қошиқчи қатлидан сўнг қурол- яроқ экспортини назорат қилиш тартибини янада кучайтириш қарорига келишган.
Euractive сайтининг хабар қилишича, Риёз давлати Европа иттифоқи ҳимояти остидаги 8 резолюциядан 6 тасини бузган.
Бугунги кунда Саудия Арабистонига экспорт қилинган қуроллар Яманга қарши ҳужумлар давом этишининг асосий омили экани аниқланган.
Арабистон бошчилигидаги коалиция Ямандаги тинч аҳолини эътиборга олмаган ҳолда Ҳувсийлар гуруҳига қарши урушни кучайтирган.
Euractive сайти Жамол Қошиқчи қатли ортидан Европа парламентини Саудия Арабистонига қурол -яроқ экспорт этишдан воз кечган Берлин ва Гаага давлатларини олқишлаганига ишора қилиб, Франция, Англия, Германия ва Белгия давлатлари Ўрта Шарққа қурол экспорт этувчи мамлакталардандир. Аммо инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар Ўрта Шарққа қурол сотишгани туфайли бу мамлакатларни қаттиқ танқид остига олган.
Шу билан бирга экспертлар Европа давлатларининг Риёзга қурол сотишни давом этиришларининг эҳтимоли борлигини истисно қилишмайди.