Нетаняҳу араб мамлакатлари бўйлаб сафарини бошламоқчи
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i40274-Нетаняҳу_араб_мамлакатлари_бўйлаб_сафарини_бошламоқчи
Кеча сионистик режим бош вазири яқинда араб мамлакталарига сафарини бошламоқчи эканини хабар қилди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
ноябр 26, 2018 14:26 Asia/Tashkent
  • Нетаняҳу
    Нетаняҳу

Кеча сионистик режим бош вазири яқинда араб мамлакталарига сафарини бошламоқчи эканини хабар қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, сионистик режим  бош вазири Бинямин Нетаняҳу  ишғол этилган Қуддусда Чад республикаси президенти  Идрис Дебби билан учрашувида Исроил Африка юрагига йўл топиш пайидадир,  деб айтди.

Сионистик режим бош вазири бугун бу режим парламентида сўзлаган нутқида, Исроил ва араб мамлакатлари  ўртасидаги алоқалар тобора мустаҳкамланмоқда,  деб қўшимча қилди.

Исломий мамлакатлар ва муқовимат гуруҳлари Нетаняҳунинг октябрь охирларида Уммонга сафар қилганини танқид қилишганди.

Сўнгги ойларда Исроил  арабий айрим мамлакатлар, хусусан БАА ва Арабистон билан алоқаларини нормаллаштиришга ҳаракат қилмоқда.