декабр 08, 2018 11:19 Asia/Tashkent
  • Ҳалаб
    Ҳалаб

Россия Мудофаа вазирлиги террорчилар томонидан Сурия шимолидаги Ҳалаб шаҳрига уюштирилган сўнгги кимиёвий ҳужумлар ҳақида ишончли далилларга эга эканлигини хабар қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотида, АҚШ ТИВ-ининг Сурия ва Россияга қарши чиқарган баёнияси  Идлибдаги террорчилар, ҳамда ўзларини Сурия халқининг ҳимоячиси деб иддао қиладиган -" Оқ каскалар" гуруҳи жиноятларини оқлаш учун саъй-ҳаракатлардан ўзга нарса эмаслиги таъкидланган.

АҚШ ТИВ-нинг баёниясида,  Вашингтон  давлати томонидан  Россия ва  Сурия баёнотларининг рад этилгани ҳамда, жорий йилнинг 24 ноябрида Сурия давлат армияси томонидан тинч аҳолига қарши ёш оқизувчи газлардан фойдаланганлигини  исботлайдиган ишончли далилларга  эга бўлгани иддао қилинган.

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни  Жабҳатуннусра террорчилик гуруҳининг жангарилари  таркибида хлор гази бўлган ракеталар билан Суриянинг Идлиб минтақаларини нишонга олди. Бу ҳужумда 100 дан ортиқ тинч аҳоли жароҳат олди.

 

Ёрлиқ