Исроил ишғол этилган ерларда чегара деворларини қурмоқчи
(last modified Mon, 10 Dec 2018 13:11:47 GMT )
декабр 10, 2018 18:11 Asia/Tashkent
  • Исроил ишғол этилган ерларда чегара деворларини қурмоқчи
    Исроил ишғол этилган ерларда чегара деворларини қурмоқчи

Ҳаортес рўзномасининг ёзишича, Исроилнинг "Шимол қалқони" амалиётининг иккинчи босқичини бошлашдан кўзлаган мақсади, ишғол этилган ерларда чегара деворларини янада такомиллаштиришдир

Сионистик режимнинг Ҳаортес рўзномасининг ёзишича, Исроилнинг "Шимол қалқони" амалиётининг иккинчи босқичини бошлашдан кўзлаган мақсади, ишғол этилган ерларда чегара деворларини янада такомиллаштиришдир. 

Қудс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Сионистларнинг Ҳаортес рўзномасининг қайд этишича, Исроил армиясининг амалиёти Ливан ҳизбуллоҳига қарши халқаро миқёсда пропаганда урушини янада кучайтириш бўлиб, ишғол этилган ерларнинг чегара минтақаларида янги девор ва тўсиқларни қуришга суръат бағишлаш режалаштирилган. 

Исроилнинг "Кан" телеканали ҳам Исроил армиясининг Шимол қалқони амалиётини Ливан чегараларидаги минтақаларгача олиб борганини маълум қилди. Шу боис, Сионистик режим ҳарбийларининг Ливан ҳизбуллоҳи билан тўқнашиш эҳтимоли янада ортиб бормоқда.      

Ёрлиқ